Кун қаҳрамони

  • 11:03
  • 24.03.2020
  • 266
  • Улашинг

Лейтенант Абдурасулова Азиза Шавкат қизи

 1991 йил 16 октябрда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. 2015 йили Бухоро давлат университетини тугатгач, Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида инглиз тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлади. Ҳозирда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида жамоат тартибини сақлаш гуруҳи инспектори лавозимида хизмат қилмоқда. Унга катта инспектор, лейтенант Руслан Акрамов мураббийлик қилиб, касбнинг сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.

Азиза хизмат фаолияти давомида ҳушёрлиги, фидойилиги билан ҳамкасбларига ўрнак кўрсатиб келмоқда. Жорий йилнинг 18 март куни Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Шарипованинг вояга етмаган қизи О.Қўшаева шаҳарнинг тарихий қисмида йўқолиб қолгани тўғрисидаги мурожаати асосида у ўзига бириктирилган хизмат ҳудудини кўздан кечираётганда қизалоқни топиб, онасининг бағрига соғ-саломат топширди.