Улуғ алломаларга эҳтиром

  • 23:02
  • 14.02.2020
  • 52
  • Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш Олмалиқ шаҳар марказида улуғ аждодларимиз ҳазрат Алишер Навоийнинг 579 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда филология фанлари доктори, профессор Турсунали Мирзақулов, Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси доценти, фалсафа фанлари номзоди Олимжон Раҳматуллаев ўз маърузалари билан иштирок этди. Анжуманда Навоий ва Бобур адабий-илмий меросининг ёш авлод таълим-тарбияси, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ўрни ҳақида алоҳида айтиб ўтилди.

Ҳусан Муслимов,

Марказ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти

етакчиси, катта лейтенант.