Бобур юртига саёҳат

  • 10:02
  • 14.02.2020
  • 52
  • Улашинг

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган буюк адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга, йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир.

Яқинда Фарғона вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан фарғоналик ўқувчи ёшлар­нинг Бобур туғилиб ўсган юрт – Андижонга саёҳати ташкил этилди.

Фарғона шаҳридаги 15-умум­таълим мактабидаги ҳарбий йўналишга ихтисослашган «Турон» тўгара­ги­нинг 30 нафар аъзоси Кадрлар бошқармаси ходимлари ҳам­роҳлигида Андижон шаҳрида бўлиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали, унинг номи билан аталувчи боғ ва музейни томоша қилишди. Соҳа ходимлари ёшларга буюк аждодимиз ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб беришди.

Ёшлар саёҳат давомида улуғ аждодимизнинг саркардалик фаолияти, бой бадиий мероси ҳақида қимматли маълумотга эга бўлишди.

 

А. ФОЗИЛХЎЖАЕВ,

подполковник.

Фарғона вилояти.