Божхона постида хорижлик вафот этди

  • 09:10
  • 30.10.2019
  • 593
  • Улашинг

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Хоразм вилоятининг Шовот тумани «Шовот» чегара божхона постида кутилмаган ҳолат қайд этилди. 1940 йилда туғилган туркманистонлик К. Д. пост орқали Ўзбекистон Республикасидан Туркманистон Республикасига чиқиб кетаётиб, бирданига соғлиғи ёмонлашган ва тўсатдан вафот этган.

Суд-тиббий экспертизасида у юрак хуружидан вафот этганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан суриштирувни прокуратура идоралари олиб бормоқда.