Кун қаҳрамони: катта лейтенант Руслан Акрамов

  • 08:08
  • 01.08.2020
  • 67
  • Улашинг

Катта лейтенант Руслан Акрамов 1988 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида зиёли оилада туғилган. 2011 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат институтини тугатиб, ички ишлардаги фаолиятини 2014 йил октябрь ойидан вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальонида хизмат қилишдан бошлади.

Айни пайтда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш гуруҳи катта инспектори лавозимида фаолият олиб боряпти.

Республикамизда карантин эълон қилинганидан буён Бухоро шаҳар М. Бурҳонов кўчасида жойлашган тўсиқ постда хизматга жалб қилиниб, шу кунга қадар вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари билан ҳамкорликда махсус комиссия томонидан белгиланган карантин талабларига амал қилмасдан ҳаракатланаётган 30 дан ортиқ транспорт воситалари ҳайдовчиларига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари бўйича чора кўрди.

Шу билан бирга, катта лейтенант  Р. Акрамов Бухоро шаҳридаги туризм субъектларида пандемия шароитида ишлаш борасида тарғибот- ташвиқот ишларида ҳам фаол қатнашиб келмоқда.  М. АҲАДОВ,

 «Postda» мухбири.

Бухоро вилояти.