Қинғир йўл сизни талаба қилиб қўймайди!

  • 10:08
  • 01.08.2020
  • 71
  • Улашинг

Ўз кучига ишонмаганларгина талаба бўлиш учун қинғир йўлни танлашади. Натижада ҳам маблағидан айрилади, ҳам қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

Узунлик М.М. ҳам осон йўлни танламоқчи бўлди. У Олтинсой туманидаги Жоби маҳалласида яшовчи Ю.Б.нинг «Сизни Ўзбекистон миллий университети иқтисод факультетининг сиртқи таълим йўналишига ўқишга киргизиб қўяман» деган ваъдасига ишонди. Ушбу “хизмат”нинг нархи эса 7000 АҚШ доллари этиб белгиланди. Келишилган суммани Ю.Б. олаётган вақтида ҳушёр қонун посбонлари қўлига тушди.

Энди улар қонун олдида жавоб беришлари аниқ.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Postda” мухбири.

Сурхондарё вилояти.