Биринчи ўринда халқ тинчлиги

  • 10:08
  • 01.08.2020
  • 85
  • Улашинг

Бугун юртимизда Қурбон ҳайити шукуҳи кезиб юрибди. Кучайтирилган карантин сабаб, бу йилги айём ҳар йилгиларидан тубдан фарқ қилмоқда. Барча уйида ўтириб, кўчага чиқмасдан, байрамни нишонламоқда.

Аммо бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари қаторида, ички ишлар органлари ходимлари ўзларига юклатилган вазифани адо этиш учун ўз ПОСТларида сергак ҳолда турибди.

Ходим касб тақозоси юзасидан фарзанди, ота-онаси, турмуш ўртоғию яқинлари олдида камдан-кам бўлса-да, юртимизда истиқомат қилаётган бошқа инсонлар тинчлиги ва хотиржамлигини, айниқса, ҳозирги пандемия даврида соғлиғини сақлашда камарбаста бўлмоқда.

Шундай экан, осойишталик посбонларининг хизматини қадрлайлик, бугунги улуғ айём кунларида, уларнинг ҳаққига ҳам дуода бўлайлик.

Сарвар СОБИРОВ,

“Postda” мухбири. Содиқ ҲАКИМОВ олган сурат.