Ҳайдовчиларга ҳайитлик улашилди

  • 16:08
  • 01.08.2020
  • 81
  • Улашинг

Республикамизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони купайиб кетаётганлигини инобатга олиб, мусулмонларнинг муқаддас байрами "Қурбон ҳайит"нинг биринчи куни жорий йилнинг 31 июл кунига тўғри келганлиги сабабли комиссия қарори билан 31 июл, 1-2 август ҳамда 8-9 (шанба, якшанба) кунлари фуқаролар ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланиши белгиланди.

Аммо, махсус стикерга эга ҳамда махсус рухсатнома талаб этилмайдиган транспорт воситалари карантин постларидан тўсиқларсиз ҳаракатланишига шароит яратиб берилмоқда.

Ушбу кунларда хизматда бўлиб турган давлат идоралари орасида йўл ҳаракат хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳам йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб туришибди.

Халқимизда азалдан байрамлар муносабати билан бир-бирига совғалар улашиш анъанага айланган.

Шу муносабат билан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари пандемия шароитида зарурат юзасидан транспорт воситасини бошқариб, вилоят ҳудудидан транзит тартибда ўтиб кетаётган ҳайдовчиларга байрам кайфияти улашиш мақсадида уларга ҳайитлик совғалари улашишди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.