Кўнгилли қурувчилар сардобага кузатилди

  • 17:05
  • 23.05.2020
  • 53
  • Улашинг

 Сардоба туманида вазият анча барқарорлашган айни пайтда, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлар жадаллик билан давом этмоқда. Миллий гвардиянинг Хоразм вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган 6-сектор ҳудудида жойлашган Урганч туманининг 60 нафар қурувчидан иборат кўнгилли фуқаролар карантин талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда Сардоба туманидаги аҳолига кўмаклашиш мақсадида кузатилди.

Яхши кунларни биргаликда баҳам кўриш, оғир кунларда суянчиқ ва мададкор бўлиш каби қадриятлар бизга ота-боболардан мерос. Биз бир ёқадан бош чиқариб курашган ҳолда ҳар қандай синовни енгиб ўтишга қодирмиз.

Нозима МАҲМУДОВА,

лейтенант.