Чордоқдаги марихуана

  • 15:05
  • 23.05.2020
  • 34
  • Улашинг

Пахтакор тумани Ғалаба маҳалласида ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири давомида ҳудуддаги транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш шохобчаси чордоғига қуритиш қўйилган 411,5 грамм марихуана топилди. Ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек, Шароф Рашидов туманининг Хайробод маҳалласида яшовчи фуқаро Н.А.ўз томорқасида 17 туп марихуана ўсимлигини парваришлаётганлигини аниқладилар. Бахмал туманининг Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган Х.Б эса уйида 85,52 грамм кўкнори сақлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилган.   

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Postda” мухбири.

Жиззах вилояти.