“Афв учун Президентимиздан миннатдорман”

  • 14:05
  • 23.05.2020
  • 41
  • Улашинг

Жорий йилнинг 21 май куни Президентимизнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида қабул қилинган ушбу ҳуқуқий ҳужжат халқимизга хос эзгулик ва бағрикенглик фазилатларининг ёрқин ифодаси бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, фармон асосида қилмишидан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 258 киши афв этилган. Озодликка чиқарилаётганлар орасида Жиззах шаҳридаги 29-сонли манзил колониясида жазони ўтаётган 4 нафар фуқаро ҳам бор.

– Қилмишимдан астойдил пушаймонман, – дейди андижонлик Даврон Абдуллаев. – Энди элимизга ҳалоллик билан хизмат қилишга бел боғлайман. Рамазон ҳайити кунлари эркинликка чиқишим ўзим ва оилам аъзолари учун катта байрам бўлди. Афв учун Президентимиздан миннатдорман.

Давлатимиз раҳбарининг фармони асосида 29-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган яна 4 нафар фуқаронинг жазолари енгиллаштирилди.

   Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Postda” мухбири.

Жиззах вилояти.