Симобфурушнинг қўриқчиси ҳам бор экан

  • 15:05
  • 22.05.2020
  • 66
  • Улашинг

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманилик, 70 ёшни қаршилаган, беш фарзанднинг отаси бўлган Н.К.нинг умр йўллари бетартиб ва бетизгин кечди. Отахон ҳаётда неча бор қоқилган бўлса-да, нопоклик орқали фойда топишнинг якуни азоблигини шу ёшга етиб ҳам англаб етмади. Афсусланарлиси, икки ўғлини ҳам жиноят кўчасига бошлади.

У 2020 йилнинг 13 май куни Кармана тумани «Уйрот» МФЙ ҳудудида 5,3 кг симоб кимёвий моддасини 26 минг АҚШ долларига сотаётганида қўлга олинди. Қўлга олинганлар орасида қариянинг икки ўғлидан ташқари ёлланма қўриқчиси, Бухоро вилоятининг Вобкент туманида яшовчи оғир атлетика бўйича спорт устаси О.Р. ҳам бор эди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ЖҚБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Ўктам УСМОНОВ,

лейтенант.

Навоий вилояти.