Биласизми?

  • 21:02
  • 11.02.2020
  • 446
  • Улашинг

1927 йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистонда қуввати 2 кВт бўлган оммавий радиостанция ишга туширилиб, мунтазам радиоэшиттиришлар бошланган. Бир йил олдин тажрибавий радиоэшиттиришлар Тошкентда ўтказилган. 1929 йилдан эса доимий радиогазета эшиттиришлари берилган. 1930 йилдан радиостанциянинг қуввати 20 кВт.га етказилган.

Бугунги кунда республикамизда “Ўзбекистон” (FM 103,1), “Ёшлар” (FM 104), “Маҳалла” (FM 107,8), “Ўзбекистон 24” (FM 87,9) давлат радиоканаллари қаторида, бир қанча хусусий, нодавлат радиостанциялар ҳам фаолият олиб бормоқда.