Бўрижардан тўппонча топилди

  • 10:12
  • 03.12.2019
  • 1473
  • Улашинг

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 1 декабрь соат 14:50ларда 3- ва 4-даҳалар ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар анҳоридан ўқотар қурол – Макаров тўппончаси топилди. Тўппонча полиэтилен пакетга қисмларга ажратилган ҳолда солинган. Шу билан бирга, полиэтилен пакетда 2 дона ўқдон ва 18 дона ўқ ҳам бўлган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Postda.uz»